Навоий вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактика бошқармаси ходимлари томонидан маҳалла еттилиги иштирокида ижтимоий профилактика йўналишидаги ўқув машғулотлари олиб борилди
2023 йилнинг 30 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисида”ги қўшма қарори билан ижтимоий профилактика тизими йўлга қўйилган.
Жорий йилнинг 1 май
ҳолати бўйича Навоий вилояти ИИБ томонидан ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил
бўлган ҳамда ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори шахслар, яъний ижтимоий
профилактика объекти бўлган 11 572 нафар шахслар аниқланиб, уларга маҳалла
бешлиги томонидан турли ёрдамлар кўрсатилиши бўйича профилактика инспекторлари
томонидан хулосалар расмийлаштириб берилди.
Жумладан, Маҳалла
раисларига 3 411 та, ёшлар етакчиларига 2 190 та, хотин-қизлар фаолларига
2 831 та ва ҳоким ёрдамчиларига 3 140
та хулосалар тақдим этилди.
Маҳалла бешликлари томонидан ҳозирги кунга қадар ушбу берилган хулосалар бўйича 4 285 нафар шахсларни муаммолари ижобий ҳал этилиб, қўшма хулоса тузилган.
Навоий вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактика бошқармаси, ижтимоий профилактика бўлими ходимлари томонидан ҳар бир маҳаллага борилиб, “Ижтимоий профилактика” электрон базаси бўйича ишлар аҳволи ўрганилиб, маҳалла еттилиги ходимларига ушбу электрон тизим билан ишлаш, тизимдаги мавжуд қўлайликлар бўйича ўқув семенарлар ташкил этилиб, улардан ушбу тизимни ривожлантириш бўйича таклиф мулоҳазалари олинмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати