24 Июл 2024 йил 2259

Навоий вилояти ИИБда “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида амалга оширилган ва бажарилиши режалаштирилган ишлар бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

 Навоий вилоят ИИБ ҳамда барча шаҳар-туман мутасадди раҳбарлари билан ўтказилган йиғилишда “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида бажарилган ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар муҳокама этилди. Мазкур ойликда аҳоли билан кенг қамровли профилактик ишларни олиб бориш, корхона ва ташкилот, таълим муассасалари  шунингдек, маҳалла еттилиги ва ҳатто имконияти чекланган фуқаролар жамоаларида ҳам тарғибот-ташвиқот тадбирларини олиб бориш бўйича топшириқлар берилди. Бундан ташқари, соҳалар кесимида журналист ва блогерлар, кенг жамоатчилик вакилларини тарғибот ишига жалб этиш ва шу орқали кибержиноятлардан ҳимояланиш, хавфсизлик чораларини кўриш тарғибот таъсирчанлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.  

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech