Навоий вилояти ИИБда 30 июнь - «Ёшлар куни» муносабати билан бир гуруҳ ходимлар рағбатлантирилди
Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирининг тегишли фармонига кўра 30 июнь «Ёшлар куни» муносабати
билан Навоий вилояти ички ишлар бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб
ўтди.
Мазкур тадбирда Навоий
вилояти ИИБ патруль-пост хизмати гуруҳи инспектори сафдор Шоҳруҳ Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига асосан, «Мард ўғлон»
давлат мукофоти билан тақдирланганлиги, бу эса соҳадаги юксак муваффақиятлардан
бири эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, Навоий
вилояти ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган, наъмунали ёш
ходимлар вазирликнинг кўкрак нишони, эсдалик қўл соати ва фахрий ёрлиқлари
ҳамда турли мукофотлари билан тақдирландилар.
Бундан ташқари, ўз
хизмат фаолиятларида юқори натижаларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб
келаётган 5 нафар ёш ходимлар бошқарма бошлиғининг буйруғи билан бир миллион
сўмдан пул мукофоти билан тақдирланишди ҳамда 8 нафар ёш ходимларнинг
ҳаракатдаги интизомий жазолари 30 июнь - «Ёшлар куни» муносабати билан
муддатидан олдин рағбатлантириш тариқасида ечилди.
Бу каби тадбирлар ёш
ходимларга ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб, Ватанга ва халққа
садоқат билан хизмат қилишларида муҳим раҳбат бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.
Навоий вилояти ИИБ
Ахборот хизмати