27 Май 2024 йил 1241

Навоий вилояти ИИБда аёл ходималарнинг психологик ҳолатини яхшилаш мақсадида тренинг машғуоти ташкил этилди

Навоий вилояти ИИБ Тиббиёт бўлимида фаолият олиб бораётган аёл ходималарнинг психологик ҳолатини яхшилаш, касбий ва маиший стресс, чарчаш ва бошқа салбий руҳий ҳолатларни олдини олиш мақсадида вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими мутахассис психологи Гулгуна Усмонова томонидан тренинг машғулоти ташкил этилди.

Унда тренинг иштирокчилари касбий ва маиший зўриқиш, чарчаш шунингдек, салбий руҳий ҳолатларни олдини олиш, руҳий барқарорликни ошириш, шахсий кўникмаларни ривожлантириш бўйича мутахассис тавсиялари тингланди.

Бундан ташқари жараёнда танишув машқи, медитация ва караоке усулларидан фойдаланилди. Тренинг сўнггида аёллар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди, шунингдек ўз таассуротлари билан ўртоқлашиб, бу каби машғулотларини доимий равишда ўтказиш фойдали эканлигини таъкидлашди.

Навоий вилояти Ички ишлар органлари ходималари ўртасида салбий ҳолатларни олдини олиш, уларнинг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар ҳудудлар бўйлаб давом этмоқда. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech