Навоий вилояти ИИБда хизмат олиб бораётган ходималар ва ИИВ Академияси курсант қизларининг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этишлари юзасидан йиғилиш ташкил этилди
Йиғилиш аввалида барча шаҳодатланган хотин-қизлар билан саф кўриги ва саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди. Тадбирни Навоий вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Шокиржон Садиков кун тартибидаги масалалар билан таништирди. Сўнгра жорий йилда хотин-қизларни спорт ва маънавий-маърифий кўрик танловларда эришган натижалари эътироф этилиб, хизмат интизомини мустаҳкамлаш йўналишида бажарилган ишлар ва йўл қўйилган камчилик муҳокама этилди.
Тадбирда ИИБ ШХББ Навоий вилояти бўйича бўлими бошлиғи
подполковник Ахтам Латипов сўзга чиқиб барча ходималарни хизмат вазифаларини
сидқидилдан бажаришлари лозимлиги, хизмат интизомига қатъий риоя этишлари,
қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича тушунтириш олиб борди.
Кун тартибига асосан бошқарманинг психолог-полиграфологи
капитан Мавлуда Орзиеванинг «Ички ишлар
органлари тизимида хотин-қизларга қўйилаётган соҳа талабларида психологик
кўникмаларнинг ўрни» мавзусидаги маърузаси тингланди.
Мухтасар қилиб айтганда, ходималар билан ўтказилган
бу каби учрашувлар уларни хизмат вазифасини тўла-тўкис ва бенуқсон бажаришларида
аҳамиятлидир.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати