5 Август 2025 йил 293

Навоий вилояти ИИБда Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази масъул ходимлари томонидан ўқув семинари ташкил этилди

  ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази масъул ходимлари томонидан шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари ва бириктирилган тезкор ҳамда профилактика хизмати ходимлари иштирокида ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда айни кунда кенг тарқалиб бораётган кибержиноятларнинг турлари, фуқароларни мазкур жиноят қурбонига айланмаслиги учун мунтазам тарғибот тадбирларини олиб бориш борасида сўз юритилди. Шунингдек, рақамли технологиялар йўналишида олиб борилаётган чора-тадбирлар ютуқ ва камчиликлар муҳокама этилди. Бундан ташқари сунъий интеллектларнинг кибержиноятларни содир этишдаги аҳамияти ва унинг салбий оқибатлари ҳақида маълумотлар берилди. 

  Навоий қилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech