Навоий вилояти ИИБда ИИВ Академиясининг 1-ўқув курси курсантларининг ўқув-танишув амалиёти якуни бўйича синов имтиҳонлари қабул қилинди
ИИВ Академияси кундузги таълим 1-ўқув курси
курсантлари билан вилоят ИИБнинг соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ИИБларида
мутахассисликларга мувофиқ жорий йилнинг 23-июн кунидан 20-июл кунига қадар
ўқув-танишув амалиёти ташкил этилган эди.
Амалиёт ички ишлар органларида тезкор-қидирув, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ташкилий фаолият, пробация фаолияти, хизмат фаолиятини психологик таъминлаш, жазони ижро этиш фаолияти ва эксперт-криминалистик фаолияти мутахассисликлари бўйича тасдиқланган дастур асосида амалга оширилди. Амалиёт якуни муносабати билан Бошқармада курсантлар билан учрашув ташкил этилиб бажарилган ишлар таҳлил этилди. Жараёнда дастурда кўрсатиб ўтилган барча тадбирлар тўлиқ ва юқори савияда, қонунчилик ва хизмат интизомига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилганлиги бўйича ҳисобот берилди. Йиғилиш якунида курсантлардан синов имтиҳонлари қабул қилиниб баҳоланди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати