1 Июл 2024 йил 1891

Навоий вилояти ИИБда кибермаданиятни юксалтириш ойлиги доирасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар бўйича йиғилиш ташкил этилди

Ҳозирги ривожланиб бораётган ахборот технологиялари асрида, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида компьютер ва рақамлаштирилган турли хил техникаларни кўришимиз мумкин. Аксарият ҳолларда эса мўмай даромад илинжида ижтимоий тармоқдан фирибгарлик мақсадида фойдаланувчилар ҳам топилади.

Шу каби жиноятларнинг олдини олиш ҳамда соҳада эълон қилинган  “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги – “Cyber-month”да фуқароларни фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти ИИБда тадбир ташкил этилди. 

Тадбирда ИИВ Тезкор қидирув депатаменти Киберхавфсизлик марказининг масъул ходимлари сўзга чиқиб  жиноятнинг мазкур тури бўйича фуқароларни огоҳликка ундаш, интернет фирибгарликларининг олдини олиш, аниқроқ қилиб айтганда кибермаконда содир этиладиган жиноятларга қарши курашишда матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг алоҳида ўрни борлиги, жорий кибермаданиятни юксалтириш ойлигида эса улар ҳамкорликни кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, ойлик доирасида 13 йўналишдаги кибиржиноятчиликка қарши курашишни тарғиб қилувчи лавҳалар, ижод наъмуналари кўрик танлови ўтказилиш тартиби ва жараёнлар тўғрисида маълумотлар берилди. 


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech