Навоий вилояти ИИБда китоб ярмаркаси ташкил этилди
Китоб –руҳиятимиз озуқаси, у нафақат инсонни юксалтиради, балки дунёни англашда, жамиятда ўз йўлини топишда муҳим аҳамиятга эга. Ходимларнинг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида, Навоий вилояти ИИБда китоблар ярмаркаси ўтказилди. Кўргазмадан мамлакатимиздаги етакчи нашриётларидан бири “Зиё” матбаасининг 100дан ортиқ илмий, детиктив ва бадиий китоблари жой олди. Ярмарка доирасида тақдим этилган адабиётлар, жумладан буюк бобокалонимиз Амир Темур ҳақидаги китоблар, таниқли адибларимиз Абдулла Қодирий, Ўткир Ҳошимов, Тоҳир Малик, Худойберди Тўхтабоевнинг асарлари ходимларда катта қизиқиш уйғотди. Мазкур ярмаркада ходимлар ўзбек ва рус тилларида нашр қилинган ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарларини шунингдек, фарзандлари учун болаларбоп, ўқишли китобларни арзон нархларда харид қилиш имкониятига эга бўлишди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати