24 Январ 2025 йил 2707

Навоий вилояти ИИБда Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходимлари иштирокида 2024 йил якунига бағишланган сарҳисоб йиғилиши ўтказилди

   Навоий вилояти ИИБда Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи, подполковник Шокиржон Садиков раислигида ўринбосарлар, соҳавий хизматлар ва шаҳар-туманларнинг маънавий-маърифий ишларга масъул ходимлари иштирокида 2024-йил якунига бағишланган сарҳисоб йиғилиши ташкил этилди.

   Унда сўзга чиққан хизмат бошлиғининг ўринбосарлари ўтган йилда ходимлар томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато-камчиликлар юзасидан маъруза қилиб, келгусида бажарилиши лозим чора-тадбирлар режасинини ўқиб эшиттирди. Бундан ташқари, йиғилишда ходимларнинг хизмат интизомига риоя этиши, қонунчилик талабларини бажариши ҳамда жисмоний ва жанговар тайёргарлик машғулотларининг ўтказилиши борасидаги ишлар танқидий муҳокама этилди.

    Сарҳисоб йиғилиши сўнгида масъулларга бир қатор топшириқлар берилиб, ижроси юзасидан белгиланган муддатларда ахборот берилиши таъкидланди.

           Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech