Навоий вилояти ИИБда “Мобиллашиб бораётган тафаккур” мавзусида навбатдаги маънавият ва маърифат дарси ўтказилди
Ички ишлар органлари ходимларини она-Ватанга ва халқига содиқ, касбига фидойи, мустақил фикрлайдиган, изланувчан, маънавиятли ва маърифатли қилиб тарбиялашда айнан “Маънавият ва маърифат дарслари”нинг ўрни беқиёс. Шу мақсадда Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари иштирокида мунтазам равишда дарс машғулотлари ташкил этиб келинмоқда.
Навбатдаги
дарс соати “Мобиллашиб бораётган тафаккур” мавзусида ўтказилиб, мутахассислар
томонидан мобил технологияларни ҳаётимиздаги ўрни, ижобий ва салбий таъсири
ҳақида маълумотлар берилди ва мобил қурилмалардан фойдаланишда ҳам меъёрий
талабларга қатъий риоя қилишлари лозимлиги таъкидланди ҳамда тавсиялар берилди.
Шундан
сўнг йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2025-йил 15-январдаги
кўрсатмаси етказилди. Бошқарма Ахборот хизмати томонидан, ходимларнинг ижтимоий
тармоқлардан фойдаланиш одоби, тизим
фаолиятини ОАВда ёритиш механизмлари, шунингдек, ИИО ходимларининг иммижини оширишда
ва уларнинг замонавий билимларини янада юксалтиришда ижтимоий тармоқларнинг ўрни, глобал тармоқ ва мобиллашувнинг
аҳамияти ҳақида нутқ сўзланди ва мавзу доирасида зарур тавсиялар берилди.
Янги
тайинланган раҳбар ходимлар шахсий таркибга таништирилди.
Навоий
вилояти ИИБ Ахборот хизмати