Навоий вилояти ИИБда навбатдаги “Маънавият ва маърифат дарси”ташкил этилди
Ходимларни маънавий-маърифий дунёқарашини кенгайтириш, уларни сиёсий тафсилотлардан бохабар этиш мақсадида навбатдаги “Маънавият ва маърифат дарси”ташкил этилди.
Бу галги дарс мавзуси “Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун” деб номланиб, олий таълим муассаларидан келган мутахассис педагоглар мавзу доирасида маъруза қилишди.
Жумладан, рақамли ахборот-коммуникация технологиялари ва сунъий интеллект технологияларини 2030-йилга қадар ривожлантириш стратегияси юзасидан Навоий Давлат кончилик ва технологиялар университети профессори Илёс Қаландаров маъруза қилди.
Сўнг 1 декабр - бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан “ОИВ инфекцияси” мавзусида вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази шифокори сўзга чиқди.
Тадбир давомида янги тайинланган соҳавий хизмат раҳбарлари таништирилди, ИИВ томонидан мукофотланган бир гуруҳ ходимлар тақдирланди. Шунингдек, республика кўрик танловида “Алвон берет”ни қўлга киритган ходимлар эътироф этилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати