Навоий вилояти ИИБда ўтказилган навбатдаги маънавият ва маърифат дарси "Киберхавфсизлик – шахс ва маълумот хавфсизлиги" мавзусига бағишланди
Навоий вилояти ИИБда ҳафтанинг энг муҳим ва долзарб мавзулари юзасидан ходимлар иштирокида навбатдаги «Маънавият ва маърифат соати» бўлиб ўтди. Унда барча соҳавий хизмат ва шаҳар-туман ИИБ шахсий таркиби видеоселектор тарзида иштирок этди.
Дастлаб "Киберхавфсизлик – шахс ва маълумот хавфсизлиги" мавзусида Навоий вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати киберхавфсизлик бўлинмаси бошлиғи катта лейтенант Аббос Жўраевнинг маърузаси тингланди. Унда кибероламда юз бераётган янгиликлар, ҳамда шахс ва маълумот хавфсизлиги бўйича маълумот берилди.
Шунингдек, масъул ходимлар сўзга чиқиб Навоий вилояти «Ишга марҳамат» мономарказида ходимларнинг ҳамда пенционерларнинг оила аъзоларини касбга ўқитилиши бўйича тарғибот олиб борди.
Шундан сўнг ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама қилинди.
Тадбир сўнгида лавозимга тайинланганлар таништирилиб, бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус унвонлари топширилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати