23 Июн 2025 йил
725
Навоий вилояти ИИБда уч авлод учрашуви ташкил этилди
Ўзаро ҳамкорлик, доимий мулоқот ва тажриба алмашуви барқарор ривожланиш омилидир. Шу нуқтаи назаридан Навоий вилояти ИИБ фахрийлари, фидоий ходимлари ва ИИВ Академиясининг амалиёт ўтаётган курсантлари иштирокида уч авлод учрашуви ташкил этилди. Учрашув доирасида соҳада кўп йиллар хизмат қилиб изат-икром билан нафақага кузатилган фахрийлар сўз олиб хизмат даври хотиралари билан ўртоқлашди.
Шунингдек, ёш ички ишлар ходимларига ҳалол бўлишлари, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш лозимлигини таъкидладилар.
Бу каби учрашувлар уч авлод вакиллари ўртасида узвийликни таъминлаш, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати