Навоий вилояти ИИБнинг шаҳодатланган аёл ходималари иштирокида саф кўриги ва саф тайёргарлиги машғулотлари ташкил этилди
Бошқарманинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган шаҳодатланган хотин-қизлар билан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилиши юзасидан йиғилиш ўтказилди. Дастлаб, йиғилишга таклиф этилган барча шаҳодатланган хотин-қизлар билан саф кўриги ва саф тайёргарлиги машғулотлари бўлиб ўтди. Шундан сўнг, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Шокиржон Садиков раислигида ўтказилган йиғилишда бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди. Бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўз сўзида бугунги кунда хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш устувор масалалардан бири эканлиги, хотин-қизлар томонидан республика миқёсида эришилган ижобий натижаларга, хусусан интеллектуал кўрик-танлов ва спорт мусобақаларидаги ютуқларга тўхталиб ўтди.
Бундан ташқари йиғилишда
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Навоий вилояти бўйича бўлими вакили ҳам сўз
олиб, “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми
кодекси” талабларига қатъий риоя қилишлари, ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан
бажаришлари лозимлиги, шунингдек,
хотин-қизлар томонидан қонунбузиш ҳолатларига йўл қўйилмаслиги
таъкидланди.
Кун тартибидаги навбатдаги
масалага кўра “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг
ўттиз икки йиллиги муносабати билан “Конституция-эркин ва фаровон ҳаёт
гаровии!” шиори остида давра суҳбати ўтказилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати