28 Май 2024 йил 1573

Навоий вилояти ИИБнинг ёш ходимлари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди

 Ички ишлар органлари ходимлари жисмонан бақувват бўлишлари баробарида манан етук, руҳан соғлом бўлишлари ҳам талаб этилади. Улар орасида соғлом рақобатни шакллантириш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида соҳа ходимлари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Унда ёш ходимлар ўзлари мутолаа қилган бадиий асарларидан тузилган ҳамда турли мантиқий саволларга тезкорлик билан жавоб бериб билимларини намойиш этишди.

Қизғин ва муросасиз кечган ўйин натижаларига кўра 3-ўрин вилоят ИИБ жамоасига, 2-ўрин Қизилтепа тумани ИИБ жамоасига насиб этган бўлса, фахрли 1-ўринни Хатирчи тумани ИИБ жамоаси қўлга киритди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech