8 Август 2024 йил 1804

Навоий вилояти ИИБнинг мутахассис психологлари томонидан ёш номзодлар учун психофизиологик текширувлар олиб борилди

Навоий вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматидаги мутахассис психологлар томонидан Ички ишлар органларига кириш истагини билдирган номзодлардан психологик тест синовлари олиш билан бир қаторда психофизиологик (полиграф) текширувлари ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

 Номзодларни саралаш ва ходимларни лавозимларга тайинлаш жараёнларида олиб борилаётган бу каби психологик ишлар,  ҳар бир ходимнинг психологик портретларини яратиш ва руҳий психологик ҳолатини чуқур ўрганиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва салбий ҳолатларни олдини олиш  ва бартараф этиш механизмлари ишлаб чиқиш ҳамда психокоррекцион машғулотлар амалга оширишда ўз самарасини бериб келмоқда.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech