29 Май 2024 йил 1570

Навоий вилояти Қизилтепа туманида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди

 Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи ўринбосари ҳамда туман ҳокимияти мутассаддилари томонидан Қизилтепа тумани Гулзор маҳалласидаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бор оила хонадонларига ташриф буйирилди. Уларнинг ҳолидан хабар олиниб, турмуш тарзидаги турли хил муаммолари ва камчиликлари ўрганилди. Энг муҳими фуқаролар бу каби йўқловлардан мамнун эканлигини ҳамда юрт тинчлиги, осойишталиги ва равнақи учун ҳамиша дуода эканлигини таъкидлашди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech