21 Ноябр 2024 йил 3027

Навоий вилояти ҳудудига олиб кирилаётган пиротехника воситалари тўхтатиб қолинди

Навоий вилоятида ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирлар натижасида бир қанча қонунчиликка зид ҳолатлар аниқланмоқда. “Пиротехника” кучайтирилган кенг қамровли профилактик тадбирларнинг навбатдагиси “Самарқанд” ЙПХ масканида бўлди. Йўл патрул хизмати инспекторлари ҳамда Кармана тумани ҲПБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида “Спарк” автомашинаси тўхтатиб текширилди. Мазкур машина бошқарувида бўлган 34 ёшли ҳайдовчи ёнидан 10 блок 3 қути пиротехника воситаси борлиги ва уни вилоят ҳудудига олиб кираётгани маълум бўлди. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.naviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: