Навоий вилоятида фаолият олиб бораётган ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди
Бугун Навоий шаҳрида жойлашган Ёшлар марказида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” муносабати билан ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
Анжуман давомида ахборот майдонида юзага келаётган замонавий таҳдидлар, киберхавфсизликни таъминлашда фуқароларнинг масъулияти ва рақамли маданиятни шакллантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Вилоят ИИБ Ахборот-технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари кибермаданиятни ривожлантиришда фақат техник билим эмас, балки ахлоқий онг ва масъулиятни ҳам талаб этишини таъкидладилар. Шунингдек, мазкур ойликда фуқаролар билан тарғибот ишларини кенгроқ ва самарали ташкил этиш, бунда ОАВ вакиллари, корхона ва ташкилот матбуоти ходимлари, журналист ва блогерлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Матбуот анжумани иштирокчиларининг ёлғон ахборот, киберҳужум ва найранглар, шахсий маълумотларнинг муҳофазасига оид саволларига мутахассислар батафсил жавоб беришиб, айни пайтда кўп учраётган кибержиноятларнинг содир этилиш усуллари ҳақида маълумотлар беришди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати