8 Октябр 2024 йил 1257

Навоий вилоятида ИИБ ходимлари иштирокида электрошок қурилмасидан фойдаланиш бўйича ўқув-амалий машғулот ташкил этилди

ИИВ Махсус оперaцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Махсус тайёргарлик ўқув маркази мутахассис ходими томонидан Навоий вилояти ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Патруль-пост ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида фаолият олиб бораётган ходимлар учун ўқув машғулоти ташкил этилди. 

"Махсус воситаларни қўллаш, фойдаланиш ва сақлаш тартиби" мавзусида олиб борилган ўқув давомида айрим турдаги электрошок воситалари ва улардан фойдаланиш, қувватлантириш, қўшимча қурилмалар ўрнатиш усуллари ва бошқа имкониятлари тушунтирилди. 

Ўқув-амалий машғулотлар якунида тингловчилар электрошок қурилмасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар учун синов имтиҳонлари топширишди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech