Навоий вилояти ИИБда Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши билан ҳамкорликда ўқув-семинар ўтказилди
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлашда ҳалоллик ва шаффофлик муҳим ўрин тутади. Шу мақсадда, вилоят ИИБда Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши билан ҳамкорликда ўқув-семинар ўтказилди.Тадбирда соҳа ходимлари билан қаторда коррупцияга қарши курашиш бўйича мутахассислар, жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳам фаол иштирок этишди.
Семинарда сўзга чиққанлар айни пайтда корррупция иллатига қарши курашиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ҳамда ҳамкорликдаги режалар бўйича батафсил маълумот берди. Шунингдек, коррупциявий ҳолатларни аниқлаш, уларни бартараф этишдаги самарали ёндашувлар муҳокама қилинди. Иштирокчилар билан очиқ мулоқот тарзида савол-жавоб ўтказилиб, уларнинг фикр ва таклифлари тингланди.
Навоий
вилояти ИИБ Ахборот хизмати