29 Июн 2024 йил 1780

Навоийда 27- июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан вилоят ИИБ Ахборот хизмати ходимлари ва бир гуруҳ журналист, блогерлар тақдирланди

Ҳозирги даврда ҳаётимизни медиа оламисиз тасаввур эта олмаймиз. Жамиятнинг қай соҳаси бўлмасин унда оммавий ахборот воситалари ходимларининг фидокорона меҳнати бор. 27-июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Навоий вилоятида ҳам мазкур соҳа вакиллари шарафига байрам тадбири ташкил этилди. 

Тадбирга вилоят ҳудудида ижод қилиб, жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган телевидения, радио, босма нашр ходимлари шунингдек, ижтимоий тармоқда фаол журналист ҳамда блогерлар таклиф этилиб улар иштирокида заковат интеллектуал  ўйини, арқон тортиш, шахмат ва шашка мусобақалари ҳамда ош кўрик танловлари ўтказилди. Тадбир муносабати билан Навоий вилояти ИИБ маъмурияти томонидан бошқарманинг Ахборот хизмати ходимлари ҳамда бир гуруҳ ОАВ вакиллари тақдирландилар. 


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech