11 Август 2023 йил 3720

Навоийда 71 ёшли отахон ўз хонадонида гиёҳванд модда ўсимлигини етиштиргани аниқланди

  Инсон ёши улғайган сари кўп ҳақиқатларни англаб, яхши ёмонни фарқига ета бошлайди.  Анчайин ҳаётий тажрибага эга бўлган ёши катта отахону онахонларни биз хайрли ишнинг бошида кўришга одатланиб қолганмиз. Аммо гуруч курмаксиз бўлмайди деганларидек,  нуроталик 71 ёшли А.И ўзининг нопок қилмишлари сабаб бугун маҳалла-куй олдида юзи шувут бўлди.

Отахон “Қора-дори” тадбирида хонадонига экилган 4 туб наша  сабаб қўлга олинди. Хонадон эгаси заҳриқотил ўсимликка шундай меҳр берганки, унинг бўйи 3 метрдан ортиб кетган. Холислар иштирокида ҳовли ичи текширилганда эса яна икки қопда 7.2кг марихуанна борлиги аниқланди.   

Навоий вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ Гиёхвандлик ва психатроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Нурота тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, кексалик ва нафақа гаштини суриб, фарзандларига ўрнак бўладиган ёшда хотиржам умргузаронлик қилиш ўрнига, мевали боғда оқ ажал дарахтига жой ажратишнинг ўзи бир кўнгилсизлик. Далилий ашё сифатида олинган ўсимликлар вақтида аниқланмаса эди, қанчадан-қанча инсонлар умрига зомин бўларди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech