16 Сентябр 2024 йил 374

Навоийда чақалоғини 10млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Азалдан аёл нозик ҳилқат дея саналган бўлсада, улар сабр-сабот ва метин ирода соҳибалари дея тан олинади. Тассуфки, аёл номига иснод келтириб, арзимаган моддий бойлик илинжида ор-номуси, қадр-қимматини оёқ ости қилган, фарзанди учун нарх белгилаган айрим аёлларнинг қилмишлари кишини ўйга толдиради. Навбаҳор туманида яшовчи К.Р ҳам ҳали чилласи чиқмаган чақалоғини 10 млн сўмга баҳолади. ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда туман ИИБ ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбир давомида К.Р чақалоғини қўшни маҳалладаги З.Сга 10 млн сўмга сотаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech