5 Июл 2024 йил 2175

Навоийда ИИБ ходимлари эндигина оила қураётган ёшлар учун ўқув машғулоти ташкил этишди 

 Оила қуриш йигит ва қиздан бир бутунликни, биргаликдаги масъулиятни талаб этади. Унга нафақат жисмонан балки руҳан тайёр бўлиш муҳим аҳамиятга эга. Оилавий ажримлар ва никоҳдан кейинги келишмовчиликларни олдини олиш мақсадида Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллар «Ёш оила қурувчилар мактаби»нинг  никоҳланувчи ёшлари билан учрашиб улар иштирокида ўқув машғулоти ташкил этишди.  Машғулот давомида ёшларга оила мукаддаслиги, мазкур қўрғонда фаровон яшаш сирлари, оилавий муносабатларда эр ва хотиннинг ҳуқуқлари, оила-турмуш доирасидаги жиноятларни олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликка учраб келаётган хотин-қизларга ҳимоя ордерлари бериш тартиби юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар бериб ўтилди.

Бу каби учрашувлар келгусида оила қураётган ёшлар учун муҳим аҳамият касб этиши, шунингдек тинч ва тотув ҳаёт кечиришларида асқотиши шубҳасиз.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech