23 Август 2024 йил
892
Навоийда истеъмолга яроқсиз 200 кг туя гўшт маҳсулотлари йўқ қилинди
Жорий йилнинг 19 август куни Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини ташкил этиш гуруҳи ходимлари ҳамда вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси масъуллари билан ҳамкорликда истеъмолга яроқсиз гўшт ва гўшт маҳсулотларини аниқлаш мақсадида Кармана тумани ҳудудидаги "Самарқанд" ЙПХ маскани ҳамда айланиб ўтувчи ички йўлларда рейд тадбирлари ўтказилди. Тадбир давомида “Дамас” русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда унинг ичида истеъмолга яроқсиз бўлган жами оғирлиги 200 кг туя гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳолат бўйича автотранспорт воситаси ҳайдовчисига нисбатан чора кўрилиб, туя гўшти маҳсулотлари тегишли тартибда йўқ қилинди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати