22 Июл 2024 йил 1850

Навоийда "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" муносабати билан кўп йиллар ички ишлар органларида самарали хизмат қилиб нафақага чиққан шунингдек, айни пайтда бетоблиги ва ногиронлиги бўлган фахрийлар ҳолидан хабар олинди

Мазкур ойлик доирасида нафақат кўча ва жамоат жойлари, корхона ва ташкилот вакиллари билан балки, маълум бир сабабларга кўра уйда қолган фуқаролар билан ҳам учрашувлар ташкил этилмоқда. Хусусан, республика тарғибот мобил гуруҳи ҳамда Навоий вилояти ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ходимлари тизимда кўп йиллар самарали хизмат қилиб айни пайтда нафақада бўлган бир гуруҳ соҳа фахрийлари, шунингдек ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқаролар хонадонларига борилиб ҳолидан хабар олинди. Фурсатдан фойдаланиб улар билан ҳам киберҳужумлар, интернет ижтимоий тармоғидаги алдовлар бўйича тушунтиришлар олиб борилди. Шунингдек, моддий ёрдам қилиш учун карта рақамларини сўраганларга шахсий маълмотлар ҳамда смсларни тақдим этмаслик уқтирилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech