12 Октябр 2024 йил 3111

Навоийда кинолог ходимлар ўртасида "Кўпкураш" мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди

Ҳудуднинг криминоген вазиятини яхшилаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни аниқлашда кинология хизматининг алоҳида ўрни бор. Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБнинг кинолог ходимларининг касб маҳорати, билим, кўникма ва малакасини ошириш, хизмат итларининг тайёргарлигини яхшилаш мақсадида “Кўпкураш” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда Кинология бўлинмаси питомниги ва жойлардаги 1-2-3-4 сон гуруҳларида хизмат олиб бораётган ходимлар ўзларига бириктирилган хизмат итлари билан иштирок этишди. Иштирокчилар умумий ва махсус курс йўналишлари бўйича белгиланган тўсиқлардан ўтиш, узоқ масофага югуриш, ўқ отиш каби шартларни бажаришди.

Якунда юқори натижа кўрсатган кучли 3 жуфтлик номлари эълон қилинди ҳамда уларга мусобақанинг республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма берилди. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech