2 Июл 2025 йил 371

Навоийда эксперт-криминалистика ходимларининг касбий малака ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув машғулоти ташкил этилди

Эксперт-криминалистика ходимларининг касбий малака ва кўникмаларини ошириш мақсадида назарий ва амалий ўқув машғулотлари ташкил этилди. Унда бевосита иштирок этган ИИВ Академиясининг тажрибали ўқитувчилари ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМ мутахассис экспертлари ҳодиса жойини кўздан кечириш тартиби, ашёвий далилларни олиш, қадоқлаш ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатлари давомида криминалистик-техник воситаларни қўллаш бўйича маҳорат дарслари ўтказди.

Шунингдек, суд фотографиясининг умумий қоидалари, тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирлари исботлов базасининг шакллантиришдаги аҳамияти, портлаш ва йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ воқеа жойларини кўздан кечириш тартиби, тинтув ва тергов экспериментини ўтказиш  бўйича назарий маълумотлар берилди. 

Машғулотлар давомида ёш экспертлар томонидан берилган соҳага оид саволларга жавоблар берилди.  


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech