Навоийда пробация назорати остидаги хотин-қизлар иштирокида “Конституция –эркин ва фаровон ҳаёт гарови” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди
Ҳар бир фуқаро ўзи яшаб турган жойнинг қонунларини билиши, уни ҳурмат қилиши лозим. Шу мақсадда Навоий вилояти ИИБ томонидан “Конституция –эркин ва фаровон ҳаёт гарови” шиори остида Пробация назоратидаги хотин-қизлар билан тарғибот тадбири ташкил этилди. Учрашув мақсадига кўра, хотин-қизларга янги таҳрирдаги бош қомусимиз, унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, айнан хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқларига оид бандларининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, Конституция китоблари улашилди.
Жараёнда Бошқарманинг мутахассис психологи томонидан “Мен ҳаётни севаман” номли семинар-тренинг ўтказилди. Мазкур тренинг давомида назорат остидаги хотин-қизларга ижтимоий ҳаётга мослашиш, интеллектуал салоҳиятни юксалтириш, руҳий зўриқиш, депрессия ва бошқа салбий руҳий ҳолатларни бартараф этиш билан боғлиқ психологик тавсиялар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати