Навоийда профилактика куни доирасида кенг қамровли тарғибот тадбирлар ўтказилмоқда
Навоий вилоятининг барча шаҳар-туманларида ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари томонидан "Пайшанба-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" муносабати билан кенг қамровли тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Хусусан, тадбир давомида эҳтиёжманд, якка-ёлғиз фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, жиноят содир этишга мойил, ичкиликка ружу қўйган шахслар, низоли оилалар билан алоҳида профилактик суҳбатлар олиб борилмоқда. Шунингдек таълим муассасаларида ҳам жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, ёшлар иштирокида кўп учраётган кибержиноят, ўғирлик ва фирибгарлик ҳолатларининг оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб бориляпти.
Тадбир
давомида муассасанинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳам кўздан кечирилди. Ижтимоий
муаммолари ўрганилиб, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари амалга оширилди.
Навоий
вилояти ИИБ Ахборот хизмати