Навоийда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирокида "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилди
Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирокида "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилди. Унда Ички ишлар, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар, Қўриқлаш бошқармалари ходимлари ва ҳарбий қисм хизматчилари иштирок этди. Иштирокчилар ўйинда фаолияти доирасидаги шунингдек, бадиий ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари асосида тайёрланган бир-биридан қизиқарли ва кишини мантиқий фикрлашга чорловчи саволларга тезкорлик билан жавоб бериб билим салоҳиятларини намоён этишди. Якуний натижаларга кўра, 3-ўрин вилоят Қўриқлаш бошқармасига, 2-ўрин вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига насиб этди. "Заковат" интеллектуал ўйинининг мутлоқ биринчилигига вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари муносиб кўрилди.
Ғолиблар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг диплом ҳамда китоблар жамланмаси билан тақдирланди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати