30 Апрел 2024 йил 2659

Нурота тумани ИИБ ходимлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш “Долзарб 10 кунлик” доирасида тадбир ташкил этилди

Хизмат интизомига риоя қилиш ҳар бир соҳа ходимининг асосий бурчидир. Ходимларни хизмат йўриқномасида белгилаб қўйилган интизом қоидалари ва шартларига сўзсиз амал қилиши ички ишлар органлари имижини яратишда муҳим аҳамият касб этади.  Хусусан, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари ҳамда Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси вилоят бўлими раҳбари бошчилигида Нурота туманида фаолият олиб бораётган ходимлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ташкил этилди.  Коррупцияга қарши курашиш “Долзарб 10 кунлик” доирасида ташкил этилган мазкур тадбирда сўзга чиққанлар она Ватан ҳимоясига бел боғлаб ички ишлар органларида хизмат қилишни ўз олдига мақсад қилган ҳар бир ходим соҳада ўртнатилган тартиб қоида, хизмат интизоми, қонунчилик талабларини қатъий бажариши, шунингдек, коррупцион ҳолатларга  йўл қўймаслиги таъкидланди. Шунингдек, тадбирда соҳа ходимлари учун яратилган шароитлардан унумли фойдаланиш, ҳуқуқий билимларни мутассил ошириб бориш, фуқаролар билан муносабатда қонун чегарасидан чиқмаслик каби масалаларда суҳбатлашилди. 

Йиғилиш кун тартибига кўра юрт тинчлиги ва осойишталигини сақлашда ходимларни маънавий қўллаб-қувватлаган, тўғри йўл-йўриқ кўрсатиб фарзандига руҳ бағишлагани учун бир гуруҳ ота-оналарга миннатдорчилик билдирилди.

Бу каби учрашувлар ходимларнинг хизмат самарадорлигини ошириш ҳамда улар билан боғлиқ қонун бузилиш ҳолатларини олдни олишда ўз самарасини кўрсатиши шубҳасиз.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech