7 Июн 2024 йил 2048

Нурота тумани ИИБ ходимлари иштирокида “Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом” ойлиги доирасида тадбир ташкил этилди

Интизом муваффақият-гарови. Ҳар бир соҳанинг ривожи унинг ижро интизомига чамбарчас боғлиқ. Нурота тумани ИИБ ходимлари иштирокида “Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом” ойлиги доирасида тадбир ташкил этилди. Унда хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, коррупция, порахўрлик ва тамагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик, фаолиятда фуқаролар билан хушмуомала бўлиш шунингдек, хизмат ҳужжатларини тартибли сақлаш бўйича тушунтиришлар олиб борилди ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди. Бундан ташқари автомашиналарни техник соз ҳолатда фойдаланиш бўйича йўриқнома ўтилиб йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда бошқаришлари уқтирилди. Ойлик доирасидаги тадбирлар ҳудудлар бўйлаб давом этмоқда.


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech