25 Сентябр 2024 йил 889

Нурота туманида «Барқарор турмуш» ойлиги доирасида профилактик тарғибот ишлари олиб борилди

Республика ҳудудида олиб борилаётган “Барқарор турмуш” ойлиги давомида маҳалла еттилиги, хотин-қизлар масалалари бўйича масъул ходимлар иштирокида кенг қамровли профилактик тадбирлар ташкил этилиб, фуқароларнинг оила ва турмуш билан боғлиқ мурожаатлари ўрганилмоқда.

Хусусан, Навоий вилоятининг олис Нурота туманидаги “Мустақиллик” ва “Ғафур Ғулом” маҳаллаларида яшовчи аёл-қизларни ижтимоий-моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, нотинч ва низоли оилаларни ўрганиш, тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини олдини олиш бўйича маҳаллабай тизимда иш олиб борилди. Жараёнда маҳалланинг патронаж ҳамширалари томонидан “Аёллар дафтари”даги ва ногиронлиги мавжуд хотин-қизларга бирламчи тиббий хизмат кўрсатилиб, бепул дори-дармонлар билан таъминланди. Ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан муҳокама йиғилиши ўтказилиб, яраштириш чоралари кўрилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech