10 Октябр 2025 йил
352
Нурота туманида ташкил этилган оммавий сайёр қабулда вилоят ИИБ бошлиғи фуқаролар мурожаатларини ўрганди
Қабулда ҳокимлик, вилоят Прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси шунингдек, аҳолига хизмат кўрастувчи бошқа корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Вилоят ИИБ бошлиғи Нурота туманида ташкил этилган оммавий сайёр қабулда суд-ҳуқуқ, ижтимоий, тиббий, моддий ёрдам масалалари билан келган 10га яқин фуқаролар мурожаатини тинглади. Аксар муаммолар ҳамкор мутасаддилар билан биргаликда жойида ҳал этилди, баъзилари юзасидан ўрганилиши бўйича топшириқлар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати