29 Июл 2024 йил 8659

Нурота туманида “E-ижтимоий профилактика” электрон ахборот тизимига бағишланган семинар бўлиб ўтди

 Нурота тумани ҳокимлиги биносида маҳалла еттилиги ходимларига "Ижтимоий профилактика" тизими борасида олиб борилаётган ишлар, шунингдек электрон платформада ишлаш жараёнида йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.  Унда “Ижтимоий профилактика”нинг асосий йўналишлари, бу борада “маҳалла бешлиги” вакилларига юклатилган вазифалар, шунингдек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалиётга жорий қилинаётган янги тизимнинг долзарб аҳамияти, аҳоли билан манзилли ишлашдан кутилаётган ижобий натижалар хусусида суҳбатлашилди. Семинар жараёнида маҳалла еттилигини қизиқтирган саволларга жавоб берилиб, электрон платформада ишлаш тартиби юзасидан батафсил тушунчалар берилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech