12 Июл 2024 йил 1610

Олис Зарафшон шаҳри ва Учқудуқ туманида фаолият олиб бораётган ходимлар билан хизмат интизомига риоя қилиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди

Хизмат интизоми ҳар бир ходим ваколати доирасида бажариши лозим бўлган меъёрий талабдир. Унинг юксак даражада бажарилиши соҳа ривожи учун муҳимдир. Бинобарин, Навоий вилояти ИИБ маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари томонидан олис Зарафшон шаҳри ва Учқудуқ туманларида фаолият олиб бораётган ходимлар хизмати ўрганилди. Ўрганишлар давомида индивидуал ва жамоавий тарзда профилактик суҳбатлар ташкил этилиб, касбий маданият, хизмат интизомига риоя этилишини таъминлаш шунингдек, ходимлар томонидан қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш борасида тушунтиришлар берилди. Аниқланган баъзи камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилиб, ходимлар томонидан қатъий амал қилиниши лозим қоидалар санаб ўтилди. Вилоятнинг олис шаҳар ва туманларида хизмат қилаётган ходимлар билан ташкил этилган бу каби кенг қамровли профилактик тадбирлар уларнинг интизомли, вазифасига нисбатан янада масъулиятли бўлишида муҳим аҳамият касб этади.  


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech