29 Июл 2024 йил
2214
Ғозғон шаҳрида пробация назоратидаги шахслар муаммолари ўрганилди
Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Т.Абдуллаевнинг
2024-йил 23 июль кунидаги фармойишига асосан, “Пробация ойлиги” профилактик
тадбири доирасида Ғозғон шаҳрида назоратдаги шахслар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув
давомида сектор раҳбарлари томонидан Ғозғон шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи назорати
остидаги ёшларни ижтимоий-моддий, ҳуқуқий масалаларини ҳал қилиш чора-тадбирлари
кўрилди. Жараёнда 2 нафар ёшнинг муаммоси ижобий ҳал этилди. Тадбир якунида маҳкумларга қайта жиноят содир
этмасликлари, акс ҳолда қонунчиликда оғирроқ жазо тайинланиши муқаррар эканлиги
таъкидланди.
Навоий
вилояти ИИБ Ахборот хизмати