12 Июл 2024 йил 1575

Ғозғон шаҳрида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликни олдини олиш борасида профилактик ишлар олиб борилмоқда

 Навоий вилояти ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси масъуллари ҳамда Ғозғон шаҳар ИИБ ходимлари билан Тумар МФЙда ижтимоий профилактика куни муносабати билан “Турмуш” ташвиқот тадбирлари ташкил этилди. Бунда асосан, нотинч ва низоли оилалар билан суҳбатлашилиб муаммолари юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Оилавий жанжалларнинг сабаблари аниқланиб маҳалла фаоллари билан биргаликда тушунтириш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари профилактик ҳисобда турувчи, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахслар билан алоҳида суҳбатлашилиб  уларга ҳуқуқий, тиббий, психологик кўмак кўрсатилди. Шунингдек, шу кунги тадбирлар давомида ”Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида ҳам суҳбатлар олиб борилиб, ижтимоий тармоқдан хавфсиз фойдаланиш тўғрисида тушунтиришлар берилди ҳамда турли ўйин ва ҳаволалар фирибгарлар тузоғи эканлиги акс этган буклетлар тарқатилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech