27 Май 2024 йил 1257

“Психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олиш” мавзусида ўтказилган ўқув амалий семинарда Навоий вилояти ИИБнинг мутахассис психологлари ҳам фаол иштирок этди

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси, олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда “Психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олиш” мавзусида ўқув амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда мутахассислар томонидан психоактив моддаларга қарамликни олдини олишнинг мақсад ва вазифалари, мактаб ўқувчилари билан ишлашнинг асосий йўналишлари ҳамда психологлар, ўқитувчилар ва ота-оналар психоактив моддаларга қарамликни аниқлашда эътибор қаратилиши лозим жиҳатлар бўйича тушунчалар берилди.

Семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад вояга етмаганлар ўртасида салбий одатларни шаклланишини олдини олиш ҳамда соҳа мутахассислари билан ҳамкорлик фаолиятини янада кучайтириш шунингдек, ёшларни руҳан ва жисмонан тарбиялашга ҳисса қўшишдан иборат.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech