18 Июн 2024 йил 1571

Томди туманида “Пайшанба профилактика куни” муносабати билан тарғибот тадбирлари ташкил этилди 

 Ички ишлар соҳасида профилактика куни тадбирларини ташкил этилиши ўзининг ижобий самарасини бериб, маҳаллаларда осойишталикни таъминланишига ҳамда ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга эришилмоқда. Хусусан, олис Томди тумани ИИБ ходимлари ҳам ҳар ҳафтанинг пайшанба кунида фуқаролар билан тарғибот тадбирлари олиб бормоқда. Профилактика тадбирларида, айниқса, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган ишчи-хизматчилар билан учрашувлар ташкил этилиб ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этмаслик, қонун бузилиш ҳолатларига дуч келган вақтда профилактика инспекторига мурожаат қилиш, шунингдек йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш бўйича тушунтиришлар олиб борилди. Бундан ташқари ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар хонадонларига борилиб ижтимоий-моддий ва тиббий масалаларда кўмак кўрсатилди. Фуқаролар билан учрашув давомида айни пайтда кўпайиб бораётган фирибгарлик, талончилик жиноятларига қарши курашишга қаратилган буклетлар тарқатилди. Сукетти овул фуқаролар йиғини фаоллари билан суҳбатлашилиб овул криминоген вазиятини яхшилаш борасида ҳамкорликдаги режалар муҳокама этилди.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech