Томди туманида ўтказилган навбатдаги оммавий сайёр қабулда мурожаатлар ижобий ечим топди
Инсон манфаати-олий қадрият. Аҳолини дардини эшитиш ва муаммоларини жойида ҳал этиш борасида олис туманларда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, навбатдаги оммавий сайёр қабул вилоятнинг Томди туманида бўлиб ўтди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида ўтказилган мазкур қабулда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари-Тергов бошқармаси бошлиғи, полковник Зоҳиджон Қаюмов ҳам томдилик бир гуруҳ фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқди.
Жумладан, бандлик, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, алимент, фуқаролик масалалари билан боғлиқ бир қанча мурожаатлар тингланиб, тегишли ташкилот мутасаддилари билан ҳамкорликда ижобий ечим топилди. Баъзи мурожаатлар бўйича ўрганишлар олиб борилиши ва назоратга олиниши айтилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати