26 Апрел 2024 йил 1060

Вазир ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги тарбиркорлар фаолияти билан танишди

Вазир ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимовнинг галдаги ўрганишлар жойи Қизилтепа тумани бўлди. Унда  “Узилишкент” маҳалла биносига ташриф буюриб еттилик фаолияти билан танишди. Маҳалла аҳолиси хавфсизлиги учун  бажарилаётган ишлар, кун тартибидаги ижтимоий профилактика жараёнларига гувоҳи бўлди. Шунингдек, мазкур маҳалла профилактика инпекторининг хизмат уйига ҳам бориб яшаш шароити ва  муаммоларини ўрганди.  Бундан ташқари маҳалла ҳудудида жойлашган “Тошработ текстил” кичик ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятини кўздан кечирди. Ташриф иштирокчилари корхонадаги замонавий технологиялар билан бир қаторда хизмат қилаётган хотин-қизлар ва ёшлар меҳнати, маоши билан танишди. Корхона салоҳиятидан келиб чиқиб иш билан таъминлаш ҳажмини ошириш бўйича ўз тавсияларини берди. Ишчи гуруҳ ўрганишлар ҳудудлар бўйлаб давом этмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech