25 Апрел 2024 йил 528

Вазир ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов Навоий вилоятида ўрганишлар олиб бормоқда

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Юлдашевич Мирзараҳимовнинг навбатдаги ўрганишлар Навоий вилоятининг Навоий шаҳридаги  яқинда фойдаланишга топширилган 22-ўрта мактаб ҳамда Наврўз маҳалласида бўлди. Ўрганишлар давомида Ички ишлар вазири ўринбосари дастлаб шаҳарнинг 22-мактабида мактаб ўқувчиларини мактаб қатнашлари учун текис пиёдалар йўлагинининг мавжудлиги, махсус ўқув хоналарида яратилган шароитлар, уларнинг инновацион технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кўздан кечирди. Айниқса уларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди. Сўнг Навоий шаҳридаги Наврўз маҳалласида бўлиб, маҳалла еттилиги билан учрашди. Улар фаолияти доирасида ижтимоий профилактиканинг эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлари хусусида суҳбатлашилди. Шунингдек, маҳалла тинчлиги ва осойишталигини сақлашда ва аҳоли мурожаатларини ўрганишда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, профилактика инспекторининг Наврўз маҳалласи таркиби ва келгусида режалаштирилган ишлар бўйича ҳисоботи тингланди. Ички ишлар вазири ўринбосарининг Навоий вилояти ҳудуди бўйлаб ўрганишлари давом этмоқда.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech