25 Апрел 2024 йил 509

Вазир ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов Навоий вилоятидаги ишлаб чиқариш объектлари билан танишди

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Юлдашевич Мирзараҳимовнинг галдаги ўрганишлар жойи Бунёдкор маҳалласида жойлашган “Uzbekistan hydrogen peroxide” МЧЖ бўлди. Унда ташриф иштирокчилари асосий ишлаб чиқариш блоклари билан танишди. Водород пероксиди ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган заводнинг мутахассис ишчилари билан суҳбатлашиб жараёнларни яқиндан кузатдилар. Шунингдек иш билан таъминлаш ҳажми ва ишчилар учун яратилган шароитларни ўрганди. Кейинги манзил вилоят марказига ёндош ҳудуд Кармана тумани Пахтаобод маҳалласи бўлиб, унда маҳаллада фаолият олиб бораётган раис, профилактика инспектори, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва бошқа масъуллар билан учрашди. Маҳаллада аҳолини турмуш шароитларини яхшилаш, ёшларни иш билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech