Вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари мавсумни беталофат ўтказиш ва жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Навоий шаҳрида ўрганишлар олиб борди
Ҳудуд крименоген вазиятини барқарорлаштириш ҳамда куз-қиш мавсумида аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Навоий шаҳрида жойлашган тезкор тадбирларини ташкил этиш штабида бўлиб, ходимлар фаолиятини ўрганди. Шунингдек, юрутувдаги ҳужжатлар текширилиб, режадаги чора-тадбирлар юзасидан бир қанча топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, ҳудуддаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида яратилган шароитлар, иситиш тизимлари кўздан кечирилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, жамоат тартибини сақлашга масъул, тунги хизматга жалб қилинган ходимлар билан суҳбатлашилиб, ҳушёрлик ва сергакликни ошириш, қонунчилик ва тартиб интизомга риоя қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати