9 Октябр 2024 йил 997

Вилоятнинг барча таълим муассасалари педагоглари ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинида ИИВ Навоий академик лицейи жамоаси биринчиликни эгаллади

Билимли, ҳар соҳада илғор ёшларни тарбиялаш ва уларга тўғри йўл-йўриқ кўрсатишда устоз-мураббийларимизнинг хизмати эътирофга муносиб.  Навоий вилоятида ўқитувчилар учун ташкил этилган китобхонлик ва маънавий-маърифий кўрик танловлар уларни янада ўз устида чуқурроқ ишлашга, билим-савияларини мутаассил ошириб боришга хизмат қилмоқда. Яқинда вилоят ҳудудидаги барча, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари  устоз ва мураббийлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Педагоглардан иборат 48 жамоа иштирокидаги мазкур ўйинда пешқадамлик қилган ИИВ Навоий академик лицейи ўқитувчилари биринчиликни эгаллаб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech