26 Декабр 2023 йил 2211

Зарафшон шаҳар ИИБ бошлиғи сектор ҳудудидаги муассасаларнинг Янги йил байрам тадбирида иштирок этди

Зарафшон шаҳар ИИБ бошлиғи Янги йил байрами муносабати билан сектор худудидаги "Гапир болажон" логопедик марказига ташриф буюрди. Марказдаги тарбияланувчилар иштирокида ташкил этилган мусиқали байрам  дастуридан баҳраманд бўлган мутасаддилар жажжи болалар учун аталган байрам совғаларини  тақдим этишди. Улар билан келажакдаги орзулари ҳақида суҳбатлашдилар. Қорбобо ва қорқизнинг қизиқарли дастурлари ҳам намойиш этилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech